РАЙОНЛАШТИРИШ

РАЙОНЛАШТИРИШ — география тизимидаги фанларда қўлланиладиган илмий тадқиқ қилиш методи. Районлаштириш географик қобиқ ёки унинг айрим қисмларининг ҳудудий табақаланишини, табиат ва жамият ўртасидаги таъсирнинг табиий ва ижтимоийиктисодий жараёнларини аниқлаб беради. Районлаштиришнинг иқгисодий, иқтисодийгеофафик, табиий географик ҳамда хусусий табиий географик (геоморфологик, икдимий, гидрологик, геоботаник, зоогеографик ва б.) каби турлари мавжуд. Районлаштириш масштабига кура, майда, ўрта ва йирик масштабли, қўйилган вазифага боғлиқ равишда умумилмий ёки амалий бўлиши мумкин.