РАЙНИС

РАЙНИС Ян (тахаллуси; асл исмшарифи Янис Плиекшанс) [1865. 30.8(11.9), Варславани қишлоғи, ҳоз. Екабпиле тумани — 1929.12.9, Рига] — Латвия халқ шоири (1940), дараматург ва жамоат арбоби. Петербург унтини тугатган (1888). «Диенас лапа» газ. муҳаррири (1891—95). Революцион фаолияти учун қамалган (1897). Псковга, сўнгра Вятка губернясидаги Слободской ш. га (1899) сургун қилинган. 1903 й. сургундан кайтган. Швейцарияда эмиграцияда бўлган (1905—20). «Мовий оқшом садолари» (1903), «Бўрон ниҳоллари» (1905), «Ажойиб китоб» (1909), «Боши ва охири» (1912), «Дағдағанинг беш нусха дафтари» (1920 — 25) ва б. шеърий тўпламлар муаллифи. «Ave sol» достонида (1910) қуёш озодлик символи сифатида тасвирланган. «Гувуллайвер, шамол» пьесаси (1913) Латвия драматургиясида муҳим ўрин тутади. «Ўт ва тун» (1905), «Индулис ва Ария» (1911), «Иосиф ва унинг акаукалари» (1919) пьесалари ҳам бор. Рус достонлари асосида «Илья Муромец» трагедиясини ёзган (1922). Асарлари ўзининг янги услуби, чукур фалсафий теранлиги ва юксак ғоявийлиги билан ажралиб туради, «Янги замон» шеърий тўплами ўзбек тилига таржима қилинган (1967).