РАЙКИН Аркадий Исаакович

РАЙКИН Аркадий Исаакович [1911.11(24).10, Рига — 1987] — актёр, хграда артисти. Халқ артисти (1968). Меҳнат қаҳрамони (1981). Ленинград театр техникумини тугатган (1935). 1935 й. дан саҳнада. 1939 й. дан Ленинград миниатюра театри [1982 й. дан МосквадагиДавлат миниатюра театри (1987 й. дан Москва «Сатирикон» театри)] актёри ва бадиий раҳбари. Лаҳзада турли образларга кириш устаси. Эстрада фельетонлари, хажвий пьесалар, монологларнинг моқир ижрочиси. Унинг иштирокида бир қанча спектакль ва мавзули дастурлар, миниатюра театрлари, ўткир сатирик ва лирик портретлар яратилган («Бир пиёла чойга», «Дунё бўйлаб 80 кун», «Севги ва уч апельсин», «Светофор», «2 дан 50 гача» ва б.).