РАЙГРАС

РАЙГРАС (Arrhenatherum) — қўнғирбошдошлар оиласига мансуб бир йиллик ва кўп йиллик ўтсимон ўсимликлар туркуми, емхашак экини. Унинг бўйчан P., кўп ўримли Райграс ва бир йиллик (яйлов) Р. турлари бор. Бўйчан P. (A.elatius) — кўп йиллик ўт. Европада, Шим. Африка, Осиё ва Ўрта Осиёда экилади. Асосан, пичан қилинади, кўк поялари тахирроқ. Молларга бошқа ғалладошлар ва дуккакли ўтлар билан аралаш ҳолда берилади. 100 кг пичанида 46,7 озуқа бирлиги ва 3,4 кг ҳазм бўлувчи протеин бор. Баҳорда эрта кўкаради, тез ўсади. Р ҳосилдорлиги уруғ бўйича 2—3, пичан бўйича 6070 ц/га. Озуқа учун Райграс ни> рўвакланиш ва гуллашигача ўрилади. Кеч ўрилса пояси дағаллашади. Бўйчан Райграс, шунингдек, газон ўти сифатида ҳам экилади. Кўп ўримли Райграс (A.lolium multifl orum) сийрак тупли экин, беда ва дуккакли ўтлар билан аралаш экилади. Тез ўсади, суғорилса 6—7 марта ўриб олиш мумкин. Пичан таркибида 12% протеин ва 2,6% мой бор. Яйлов Райграс кўп ўримли Райграснинг бир йиллик тури. 100 кг поясида 20 озуқа бирлиги, 1,2 кг ҳазм бўладиган протеин бор. Бошоқ тортиш ва гуллаш даврида урилади. Гектаридан 60—80 ц пичан олинади.

Ад.: Отабоева Ҳ. ва б., Ўсимликшунослик, Т., 2000.