РАЙ

РАЙ, Рей, қад. Para — Эрондаги қад. шаҳар. Теҳрондан 8 км шим. шарқда жойлашган. Рай номи Авесто ва Биҳистун китобалариая қайд этилган. 7-а. да араблар босиб олган. Тоҳирийлар, Сомонийлар, Бувайҳийлар давлатлари таркибига кирган. 1027 й. Маҳмуд Ғазнавий эгаллаган. 1042—1194 й. ларда Салжуқийлар давлати таркибида. 10 — 12-а. ларда Рай — Эроннинг энг йирик савдоҳунармандчилик ва маданий марказларидан бири бўлиб, ипак матолар ва сопол қандиллар и. ч. б-н машҳур бўлган. 1194—1220 й. ларда Р. Хоразмшоҳдар давлати таркибида; 12а. охири ва 13-а. ларда ўзаро диний низолар натижасида анча жабр кўрган. 1220 й. мўғуллар томонидан вайрон қилинган. Ғозонхоннпнг Рай аркини қайта тиклаш йўлида қилган саъйҳаракати натижа бермаган.