РАХМАНИНОВ Сергей Васильевич

РАХМАНИНОВ Сергей Васильевич [1873.20.3(1.4), Новгород губерняси — 1943.28,3, Беверли-Хилс, Калифорния, Нью-Йорк яқинидаги Кенсикода дафн этилган] — рус композитори, пианиночи ва дирижёр. Москва консерваториясини фортепиано (1891) ва композиция (1892) ихтисосликлари бўйича тугатган. Москвадаги Рус хусусий опера театри (1987—98), Катта театр (1804—06)да дирижёр. 1918 й. дан АҚШда яшаган. Рахманинов илк асарлари (1 фортепиано концерти, 1891; «Алеко» операси, 1892 ва б.) дан рус мумтоз композиторлик анъаналарига таянган. Унинг кенг кўламли лирик куйларга бой мусиқаси рус халқ қўшиқчилиги ва черков мусиқаси, шу б-н бирга шарқ мусиқаси анъаналарига асосланади. Буюк виртуоз пианиночи сифатида шуҳрат қозонган Рахманинов ижодида фортепиано асарлари алоҳида ўрин тутади: фортепиано ва оркестр учун 4 та концерт ва «Паганини мавзусига рапсодия»си, прелюдиялар ва этюдманзара туркумлари, 2 та соната ва фортепиано триоси ва б. «Симфоник рақслар», «Иоанн Златоуст литургияси» ва «Тунги бедорлик» хор асарлари, романслар, камерчолғу асарлари ва б. машҳур. Рахманиновнинг умумшарқона услубга мансуб асарлари орасида «Куйлама соҳибжамол» романеи, «Шарқона рақс», «Вокализ» каби камерчолғу асарлари, 2 ва 3 фортепиано концертлари ва б. мавжуд.