РАВВИН

РАВВИН (қад. яҳудийча рабби — устозим) — иудаизмда диндорлар жамоасининг раҳбари, дин хизматчиси. Раввин диний ақидаларни талқин қилади, диний маросимларга оид масалаларни ҳал этади, баъзи маросимларни бажариб беради, синагогада ваъз-насиҳат қилади.