РАВШАН

«РАВШАН» — «Гўрўғли» туркуми достонларидан. Ҳ. Зарифов Эргаш Жуманбулбул ўғлидан ёзиб олган (1928). Достон бир неча бор нашр этилган. Достон Гўрўғлининг невараси Равшаннинг хосиятли узукда Ширвон маликаси Зулхуморнинг суратини кўриб, ошиқ бўлиши ва уни излаб сафарга отланиши воқеасидан бошланади. Асарда қаҳрамоннинг маъшуқага эришиш йўлидаги саргузаштлари орқали эркин муҳаббат, вафо ва садоқат улуғланган, ватанга меҳр, элюрт душманларига шафқатсизлик ғоялари илгари сурилган. Драматург Комил Яшин шу достон сюжети асосида «Равшан ва Зулхумор» пьесасини ёзган (1957). Достоннинг 1972 й. ги матнини немис проф. Карл Райхл немисчага таржима қилган. Таржима асар Бонн ун-ти «Осиё тадқиқотчилари» тўпламида китоб шаклида тўлиқ нашрдан чиққан (1985).

Нашри: Равшан, Т., 1970, 1972.