РАВОН

РАВОН — Фарғона вилояти Сўх туманидаги қишлоқ, туманнинг маъмурий маркази. Сўх дарёсининг ўнг соҳилида жойлашган. Яқин т. й. станцияси — Фурқат (62 км). Вилоят маркази (Фарғона)гача — 116 км. Аҳолиси 5,9 минг киши (2003). Сўх дарёсидан сув олади. Равонда туман ҳокимияти биноси, туман ташкилотлари, умумий таълим мактаблари, лицей, деҳқон бозори, маданият саройи, марказий стадион, марказий касалхона бор. Маданий, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд. Сўх тумани телестудияси, «Садои Сўх» газ. тахририяти фаолият курсатади.