РАССОМЛИК САНЪАТИ — асарлари бирор юза (қоғоз, мато, тахта, девор ва б.)га бўёқ (акварель, мойбўёқ, темпера, гуашь, елимбўёқ), қалам, рангли тош, шиша ва ҳ. к. да ишланадиган тасвирий санъат тури. Қандай хомашёдан ва кандай ишланишига қараб рангтасвир ва графика™ ажратилади. Рангтасвирда ранг муҳим ўрин эгаллайди ва унинг характерли томонларини белгилайди; графикада асосан чизиқ, оққора бўёқ доғлари асосий бўлиб, ранг иккинчи даражали ўрин тутади, кўп ҳолларда шартли, рамзий маънода асарнинг ғоявий эмоционал томонини кучайтириш мақсадида уни қўллаш мумкин. Mac, плакатпз. ранги кизил буюм кўк, сариқ ва б. рангда берилиши мумкин ва ҳ. к. «Рассомлик санъати» ибораси 20-а. 50-й. ларидан қулланилиб, дастлаб рангтасвирни таърифлаш учун ишлатилган. Бугунги кунда, шунингдек, бадиийлик маъносида хдм қўлланилади.
Рассомлик санъати қад. бўлиб, рангтасвир ва графика бир-бири билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланган. Давр утиши билан профессионал санъатнинг кучайиши уларни мустакдл санъат турларига ажрата бошлаган. Уйғониш даври ва ундан кейинги даврларда Рассомлик санъати ифода воситалари бойиб борган, мутахассислар етишиб чиққан, техника ва технология ўзгариб янгиланиб борган. Рангтасвир ва графикани бир-биридан алохдда ажратиш қийин, чунки ҳар бир ижодкор уларнинг ҳар иккисида ҳам ижод қилади, ижодкор фаолиятига бахр бериш фақат улардан қай бирининг етакчилигига боғлиқ. Mac, Л. Абдуллаев рангтасвир ва графикада хам меҳнат қилган, лекин рангтасвир устаси сифатида эътироф этилади. Ч. Ахмаров, Н. Кашина ва б. ижодида хам шу хрлни кўриш мумкин, улар ижодида фафиканинг айрим тур ва кўринишлари ўз ифодасини топган, холос. В. Кайдалов, Қ. Башаров ва б. ижодида рангтасвир асарлари мавжуд бўлса хам, улар фафик рассомлар қаторидан ўрин олган. Ўзбек китоб графикасининг асосчисибўлган И. Икромовни, рассомН.
Холиқов, А. Бобров, Ф. Кагаров ва б. ни график рассомлар сифатида эътироф этиш мумкин.