РАССЕЛ

РАССЕЛ (Russell) Бертран (1872.18.5, Треллек, Уэльс — 1970.2.2, Пенриндайдрайт, Уэльс) — инглиз файласуфи, мантикчи, математик, социолог, жамоат арбоби. Кембриж ун-ти проф. (1910— 16). Буюк Британия ва АҚШда бир неча унтларнинг проф. 1908 й. дан Лондон Қироллик жамияти аъзоси.

Инглиз неореализми ва неопозитивизми асосчиси. Унинг фикрича, фалсафа ўз муаммоларини табииёт илмидан олади, унинг вазифаси — табииёт илми тамойиллари ва тушунчаларини таҳлил қилиш ва тушунтиришдан иборат. Мат. ни мантиқан асослаб бериш мақсадида мантиқнинг дедуктиваксиоматик тузилишини ривожлантирган. «Математика асослари» (А. Уайтхед билан биргаликда; 1—3ж. лар, 1910—13) асарини ёзган. Рассел ўзининг социологик карашлари билан психологизмга яқинлашган. Унинг фикрича, тарихий жараён ва одамларнинг хаттиҳаракати асосида инстинкт, ҳиссиёт ётади. Рассел объектив тарихий қонуниятларни аниқлаш мумкин эмас, деб ҳисоблаган. У ядро қуролини тақиқлаш ва тинчтотув яшаш сиёсатининг тарафдори бўлган. Пагуош ҳаракати ташаббускорларидан бири. Адабиёт бўйича Нобель мукофоти лауреата (1950).