РАСИН

РАСИН Жан (1639.21.12, ФертеМилон — 1699.21.4, Париж) — француз драматурги, классицизмнинг йирик вакили. Расин асосан, маиший мавзуда психологик трагедиялар яратган, асосий персон ажл ари қирол, герцог, граф ва гўзал хонимлар бўлишига қарамай, бу асарларда 17-а. даги сиёсийғоявий қарашлар ифодаланган.

Расин «Буюк Искандар» (1665), «Ахдромаха» (1667), «Британник» (1669), «Береника» (1670), «Боязид» (1672), «Ифигения Авлидада» (1674), «Федра» (1677), «Гофолия» (1691) ва б. трагедиялар ёзган. «Андромаха» билан француз театри тарихида янги сахифа очилган. Трагедиянинг мазмуни юнон мифларидан олинган бўлиб, Расин антик мазмунга янгича маъно берган. Ишқий ҳаяжонлар заминида ахлоқий муаммони илгари сурган. Марказий фигура Андромаха Расиннинг гуманистик илғор ғояларини ташувчи, золимликни фош этувчи образ сифатида гавдаланган. Унга золим Пирр қарамақарши қўйилган. «Гафолия» асарида халқнинг золимларга қарши қўзғолони воқеаси ёритилган. Расин ижодининг сўнгги даврида «Диний қўшиқлар» шеърий тўплами (1694) ва «ПорРоялнинг қисқа тарихи» асарларини ёзган.