РАҚС МУСИҚАСИ

РАҚС МУСИҚАСИ — мусиқа тури; рақсларга жўр бўладиган мусиқа асарларидан иборат. Рақс мусиқасида рақс ҳаракатларининг характери суръат ҳамда муайян ритмик қолипларга асосланган хилмахил куйлар ёрдамида ифодаланади. Рақс мусиқаси — мусиқанинг энг қад. турларидан. Дастлаб у турли маросим ва халқ байрамларида ижро этилган давра ўйин қўшиқлари (бешқарсак, хоровод каби)дан таркиб топади. Кейинчалик (Мас, Ҳиндистонда мил. ав. 2минг йиллик давридан) Рақс мусиқасининг сарой ва ибодатхоналарда ижро этилган мумтоз шакллари ривож топади. Европа санъатида 14-а. дан Рақс мусиқасининг балракси, 16-а. дан балет шакллари юзага келади. P.m., асосан, чолғу куйларидан иборат. Кўп халқлар (айниқса, Осиё, Африка) да урма чолғу асбобларининг ўзи рақсга жўр бўлиб, уларда ижро этилган бой ва сермазмун рақс усуллари Рақс мусиқасини ташкил қилади (Мас, Катта ўйин). Оғзаки анъанадаги мусиқада вокал Рақс мусиқаси турлари ҳам кенг ўрин олган (ялла, хоразм лапари ва б.). Пантомима билан боғлиқ рақсларда мусиқа, кўпинча, тасвирий характерда бўлади. Халқ рақс куйлари ва усуллари мусиқий фольклорнинг бошқа турлари қатори композиторлик ижодиёти манбаларидан биридир. Бир неча рақс куйлари бирлашуви натижасида чолғу сюита ташкил топди. Вена классик мактаби композиторларида менуэт, П. Чайковский ижодида вальс куйлари сонатасимфоник туркумига киритилган. Мусиқий романтизм вакиллари (К. М. Вебер, Ф. Шуберт, Ф. Шопен, Ф. Лист ва б.) ижодида раке куйлари бадиий юксак концерт асарларига айланган.