РАНГ

РАНГ ( тасвирий санъатда) — рангтасвирнинг асосий ифода ва тасвир воситаси. Ранг орқали рассом мавжуд борлиқни ўзига хос хусусиятлари билан ҳаққоний акс эттиради. Жаҳон санъати тараққиётида борлиқ Р. ини акс эттиришнинг турли услуб ва тизимлари шаклланган, бироқ ҳаммасининг асосида Рангларни бир-бири б-н аралаштириб, янги Ранг ҳосил қилиш услуби ётади. 7 хил камалак (спектр) Р. ини бир-бирига аралаштириш орқали 280 дан ортиқ Ранг тусланишини ҳосил қилиш мумкин. Ранг инсон руҳиятига кучли таъсир этувчи восита бўлиб, у инсонда қувонч ва маюслик, тетиклик ёки ғамгинлик, хотиржамлик ёки безовталик туйғуларини уйготиши мумкин. Рассом учун Рангнинг ана шу кучи муҳим омил бўлиб, улар асарнинг ғоявийпластик ечимида мухим роль ўйнайди.

Табиатдаги бор Р. лар ахроматик ва хроматик Ранг ларга бўлинади. Ахроматик Ранг ларга оқдан тўқ қорагача бўлган бўёқлар, қолганлари хроматик (кизил, сариқ, кўк ва ҳ. к.) Р. ларга киради. Хроматик Ранглар ўз навбатида иссиқ (қизил, сариқ, зарғалдоқ) ва совуқ (кўк, мовий, бинафша), шунингдек, ҳар иккисига кирувчи (бинафша, яшил) Ранг ларга ажратилади. Рангтасвирда иссиқ ва совуқ Ранг ларнинг ўзаро уйғунлиги асарнинг ранг тизими — колоритни ташкил қилади, шунингдек, асар композициясини ташкил этувчи унсур ва восита ҳисобланади. Илиқ P. яқинлик, совуқ Ранг узоқлик туйғусини бериши асарда масофани курсатиш (айниқса, манзара жанри)да кўл келади.

Тасвирий санъат тарихида Рангдан фойдаланиш жамият тараққиёти билан бирга ривожланиб борган. Ибтидоий жамоа рассоми ўз «асар»ини мавжуд табиий Ранг (ёғоч кўмири, олов куяси)дан фойдаланиб ишлаган, жамият ривожи билан Ранг — пигмент ва боғловчилар ортиб борган, Ранг усули ривожланган: қулдорлик даврида мураккаб Ранг (акварель, темпера, энкаустика) технологияси ишлаб чиқилган. Ўрта асрлар охирида мойбўёқ технологияСи пайдо бўлган, шу даврдан Ранг тусланиши ҳам ортиб аввалги локал, ясси Р. ўрнини нурсоя ёрдамида ўзгарувчи, тусланувчи Ранглар тизими эгаллаган. Буюмларнинг тўлақонли ҳажмли кўринишини акс эттириш, фазовий бўшлиқни Ранг орқали ўзлаштириш кучайиб борган. 19-а. 60—70-й. ларидан ёрқин (спектр) Ранг ларга яқин Рангларни ёнмаён қўйиш асосида картиналар яратила бошланди. Бундай асарларни маълум масофадан кузатиш лозим. Авангард санъати (абстракт санъат, символизм, сюрреализм ва б.)да Ранг мажозий, рамзий мазмунга эга бўлди, кўп ҳолларда асарнинг асосий мазмуни ва ғоясини ташкил этди. Ранглар ўлчами, шакли, ўрни ўзида сирли, фалсафий мазмунни ёритишга каратилди.