РАНА САНГА

РАНА САНГА, Санграм Сингҳ (?—1528) — рожпут, Бобурнинг Ҳиндистондаги энг кучли рақиби. Рана Санганинг асосий мулки Мевар эди. Манду султонларининг ҳокимияти заифлашгач, Рана Санга ундан Рантанбур, Арангпур, Бхилсан ва Чандири каби кенг вилоятларни тортиболган. Бобур Кобулдалигида Рана Санга унга киши юбориб, «Агар ҳукмдор Деҳяи вилоятига келгудек бўлсалар, мен Аграга кетаман» деган. Бироқ Бобур 1526 й. Иброқим Лўдийни енгиб, Деуш ва Аграни олгач, Рана Санга унга қарши чиқиб (1527 й.), Кандар қалъасини қамал қилган ва уни эгаллаган. Рана Санга билан Бобур ўртасидаги цал қилувчи Кхануа жанги 1527 й. 13 мартда юз берди. Жангда Бобур кўллаган тулғама усули ва артиллерия иш берди. Жангда Бобур тўла ғалабага эришди. Рана Санга бир йилдан сўнг вафот этган.