РАМОНИКАХАЛЬ

РАМОНИКАХАЛЬ (Ramon у Cajal) Сантьяго (1852.1.5, Петилья, Наварра — 1934.17.10, Мадрид) — испаниялик гистолог. Валенси, Барселон, Мадрид (1892—1922) унтлари проф. Нейрон нерв системасининг морфологик бирлиги таълимотининг асосчиси (1894). Илмий фаолияти кўз тўр пардаси, орқа мия, миячанинг тузилиши, шунингдек, шикастланган нервнинг тикланиш масалаларига оид. Нобель мукофоти лауреати (1906, К. Гольжи билан ҳамкорликда).