РАМАН

РАМАН (Raman) Чандрасекхара Венката (1888.7.11, Тируччираппалли — 1970.21.11, Бенгалуру) — ҳинд физиги. Ҳиндистон ФА аъзоси ва унинг президента (1934 й. дан). Мадрас ун-тида таълим олган (1903—07). Калькутта ун-тида ишлаган (1917—33). 1933 й. дан БенгалурудагиФан ин-ти директори, 1933 й. дан ўша ердаги Раман и. т. ин-ти директори. Илмий ишлари оптика, акустика, молекуляр физика ва кристаллар физикасига оид. P. ҳинд физиги К. С. Кришнан (1898— 1961) билан ҳамкорликда (рус олимлари Л. И. Мандельштам, Г. СЛандсбергдан мустақил тарзда) ёруғликнинг комбинацион сочилиши ҳодисасини кашф этди ва назарий жиҳатдан асослади (1928). Раман ёруғлик дифракцияси, ультратовуш тўлқинлар, кристаллар физикаси, атом ядроси тузилиши ва б. соҳаларда ҳам илмий ишлар килган. Нобель мукофоти лауреати (1930).