РАКВЕРЕ

РАКВЕРЕ (1917 й. гача расмий номи Везенберг) — Эстониядаги шаҳар. Таллин — Нарва йўналишидаги т. й. станцияси. Таллиндан 98 км шаркда. Ахрлиси 20,1 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Машинасозлик, ўрмонёғоч, енгил саноат корхоналари мавжуд. Крахмалқиём, гўшт, сут маҳсулотлари, ёғочсозлик ктлари, пед. билим юрти, драма театри, ўлкашунослик музейи бор. Р. илк бор рус солномаларида 13-а. да тилга олинган. Валлимяги тепалигида 13-а. га оид қасрнинг харобалари сақланган.