РАКЕТА ҚУРОЛИ

РАКЕТА ҚУРОЛИ — ракета ёрдамида шикастлаш воситаси (бомба, снаряд) нишонга етказиладиган қурол. Отиш жойи ва нишоннинг ўрнига қараб, Ракета қуроли қуйидаги синфларга бўлинади: «ер — ер» (ердан туриб ердаги нишонга отилади), «ер — ҳаво» (ердан туриб ҳаводаги нишонга отилади), «ер — кема», «ҳаво — ер», «ҳаво — ҳаво», «ҳаво — кема», «кема — кема», «кема — ҳаво». Вазифасига кўра, Ракета қуроли стратегик, оператив — тактик, тактик турларга бўлинади. Шикастлаш воситасини нишонга етказиш узокдиги бўйича анча яқин (10 км гача), яқин (10—100 км гача), ўртача яқин (100—500 км), анча узоқ (қитъалараро, 5500 км гача) Ракета қуроли фарқланади. Ракета қуроли 20-а. 50—70-й. ларида кенг расм бўлди.