РАЖПУТ МАКТАБИ

РАЖПУТ МАКТАБИ — Ҳиндистон миниатюра мактабларияш бири; 16 — 19-а. ларда Ражпут князлик (рожа) лари ҳудуди (Рожастон ва Марказий Ҳиндистон)да мавжуд бўлган; асосий марказлари — Мевар, Марвар, Бунди, Кишангарх, Мальва ва б. Р. м. миниатюраларида Кришна билан боғлиқ линий мифологик сюжетлар асосий ўрин эгаллайди; унда муҳаббат орқали худони англаш («бхакти») ғоялари ўзига хос тарзда аксини топган. Ражпут мактабида, шунингдек, ўзига хос жанр бўлган «раги» ёки «рагини» кенг тарқалган. P.m. учун табиатнинг лирик ибтидоси ривожи, уни нозик ҳис этиш хос. 17-а. да Бобурийлар даври миниатюра мактаби таъсирида бўлган. P.m. миниатюраларида шартлиликни сақлаб қолди. Шаклларни текис юзадаги талқини, соф тўйинган тусли жарангдор колорити, бир маромдаги безак хусусиятига эга эгилувчан чизиклари Ражпут мактабини ҳинд деворий рассомлиги анъаналари билан боглайди.