РАЖАБОВ Тельман Дадаевич (1935.15.8, Самарқанд) — физик олим, Ўзбекистон ФА акад. (1995), физикамат, фанлари д-ри (1982), проф. (1983). Бауман номидаги Москва олий техника билим юртини тугатган (1959). Ўзбекистон ФА Ядро физикаси ин-тида муҳандис, кичик илмий ходим (195965), Физикатехника ин-ти (1969 й. дан Электроника инти)да бош муҳандис, катта илмий ходим, лаб. мудири (1966—86), Илмий асбобсозлик марказий лойиҳалашконструкторлик бюроси директори (1986—92), Тошкент электротехника алоқа ин-ти (ҳоз. Тошкент ахборот технологиялар ун-ти) ректори (1992—98), шу ун-т кршидаги Марказий Осиё телекоммуникациялар ўқув маркази директори (1998—2001), ўша унтда кафедра мудири (1999 й. дан). Илмий ишлари элементар зарралар физикаси, вакуум техникаси ва физикаси, плазма физикаси, космик кемалар ва йўлдошларни фаол электростатик муҳофазалаш, коррозияга карши крпламалар олиш ва махсус ион манбалари яратиш, турли материаллар ва крпламалар сиртини физик-кимёвий модификациялаш масалалари ва б. га доир. Ражабов раҳбарлигида халқ хўжалиги эҳтиёжлари (мева ва сабзавотларни вакуумда сублимацион усулда қуритиш, биологик препаратларни лиофил усулда қуритиш ва б.) учун саноат қурилмалари яратилди. «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (2003).
Ас: Модификация свойств тонких металлических плёнок и покрытий под воздействием ионного облучения; Владивосток, 1991; Материаллар ва крпламалар сирти хоссаларини ион билан нурлантириб модификациялаш, Т., 1993.