РАЖАБОВ Қўзи Узоқович

РАЖАБОВ Қўзи Узоқович (1946.10.3, Усмон Юсупов тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Бухоро педагогика ин-тини тугатган (1967). 1967 й. дан Усмон Юсупов туманидаги Н. Нуриддинов номли мактабда, 1995—2001 й. ларда 2ихтисослашган мактабда физикамат, ўқитувчиси. Ўқувчиларга билим беришда дарснинг ноанъанавий усулларидан унумли фойдаланган.