РАЖАБОВ

РАЖАБОВ Нарзи (1924, Бухоро вилояти, Жондор тумани — 1944.22.8, Унгени ш., Молдавия) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси, оддий аскар. 1942 й. янв. дан фронтда. 2Украина фронти 52армия 31ўқчи дивизиясининг 818-ўқчи полки пулемётчиси бўлган. Ражабов 1944 й. Черкасси вилоятининг Звенигородка рнидаги Рижановка қишлоғини ва Молдавиянинг бир қанча қишлоқларини озод этишда пулемётдан ўт очиб, душманнинг бир неча ўт очиш нуқтасини ўчирган, 200 дан ортиқ гитлерчини қириб ташлаган. Жанглардан бирида (22 авг.) қаҳрамонларча ҳалок бўлган. 1944 й. 13 сент. да Қаҳрамон унвони берилган. Ражабовнинг юртида бюсти ўрнатилган, ўрта мактабга номи берилган.