РАИЯТ

РАИЯТ (араб.) — 1) бирор ўлка ёки мамлакат аҳолиси;

2) ўрта асрларда Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида дастлаб барча солиқ тўловчи қишлоқ ва шаҳар аҳолиси. Усмонли турк империясида 18а. охиридан бошлаб «Раият» (раия) атамаси фақат мусулмон бўлмаган аҳолига нисбатан ишлатилган. Индонезияда «Раият» халқ маъносида қўлланилади.