РАҲМОНОВА

РАҲМОНОВА Тўхта (1921.5.6, Тўрткўл — 1984.4.2, Нукус) — қорақалпоқ актрисаси. Ўзбекистон халқ артисти (1950). 1934 й. дан Станиславский номидаги Қорақалпоқ театрида ишлаган. Табиатан жарангдор овози билан мусиқали драма жанрида драма ва вокал композицияларини уйғунлаштирган ҳолда тўлақонли образлар яратди. Қорақалпоқ театрининг мусиқали драма жанридаги ютуқлари Раҳмонова ижоди билан боғлиқ. Гулсара («Гулсара»), Лайли («Лайли ва Мажнун»), Ойпари («Кукленботир»), Гулпарчин («Алпомиш»), Ойсанам («Суймаганга суйканма»), Ойгул («Ойгул ва Обод»), Шоҳсанам («Ошиқ Ғариб») каби роллари б-н шуҳрат қозонди. Хонанда сифатида ўзбек ва қорақалпоқ қўшиқларини ижро этган.