РАҲИМОВ Жалил (1915.1.5, Андюкон тумани Хартум қишлоғи — 1985.5.4, Андижон) — Ўзбекистон халқ артисти (1960). Лохугий номидаги Тошкент театр техникумини тугатгач (1934), Андижон театрида актёр Р. ижодига ҳажвий образлар яқин бўлиб, ташқи бўрттириш, таърифтавсифларнинг кескинлиги, ўткир қочиримлар унинг қаҳрамонларига хосдир. Ёсуман («Фарҳод ва Ширин»), Отинбуви («Гулсара») каби кампирлар ва Осип («Ревизор»), Оқилмирза («Номус ва мухаббат») каби ҳажвий образларни, кейинчалик Каблайи («Беш сўмлик келин»), Жўра («Бургутнинг парвози»), Етов («Муҳаббат»), Қўзиев, Марасул («Шоҳи сўзана», «Оғриқ тишлар»), Тошболта («Тошболта ошиқ»), Роллер («Қароқчилар») сингари образлар яратган. Фильмлар («Ҳамза», «Наташахоним» ва б.) да ҳам суратга тушган.