РАҲИМ МАМЕД

РАҲИМ МАМЕД (тахаллуси; асл исм-шарифи Мамед Раҳим Аббос ўғли Хусейнов) [1907.7(20).4, Боку — 1977] — Озарбайжон халқ ёзувчиси (1964). Озарбайжонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1940). Илк шеърлар тўплами — «Орзулар» (1930). Достонлари озарбайжон металлурглари («Апшерон тупроғида», 1950), нефтчилари («Хазар сувларида», 1958) ҳамда арман шоири («Саят Нова», 1956) ҳақида ҳикоя қилади. P. M. 12a. озарбайжон шоири ҳақида пьеса («Ҳоқоний», 1955)яратган. Навоий, Ш. Руставели, А. С. Пушкин, М. Ю. Лермонтов, В. Гёте, П. Ж. Беранже ва б. нинг асарларини озарбайжон тилига таржима қилган. Айрим асарлари ўзбек тилида нашр қилинган.