РАФИНАЦИЯЛАШ

РАФИНАЦИЯЛАШ (нем. Raffi nieren, франц. raffi ner — тозаламоқ) , рафинирлаш — металлар ва қотишмалар, ёғ ва мойларни (одатда, суюқ ҳолатда) кераксиз ёки зарарли қўшимчалардан тозалаш. Металларни Рафинациялаш юқори трали (пирометаллургия), электролитик ва кимёвий турларга бўлинади. Юқори трали Рафинациялашда металларга оксидловчилар ёки модификаторлар қўшилади. Улар қўшимчалар б-н суюқ металлда эримайдиган (механик йўл билан ажратиладиган) ёки Рафинациялаш трасида учувчан кимёвий бирикмалар ҳосил қилади. Бундан ташқари, металлга суюқ синтетик тошқоллар, инерт газлар (Мас, аргон), олтингугурт, галогенлар, галогенидлар ва б. моддалар билан ишлов берилади. Электролитик Рафинациялаш тузларнинг сувдаги эритмалари ёки тузли суюкликларнинг электролизидан иборат. Бу турнинг кенг тарқалган усули тозаланадиган металларни анодца эритиш ва тоза металларни катодда чўктириш жараёнларини ўз ичига олади. Кимёвий Рафинациялаш металл ва қўшимчаларнинг кислотали ёки ишқорли эритмаларда турлича эритувчанлигига асосланган. Рафинациялаш бевосита печлар ёки махсус қурилмаларда амалга оширилади. Асл металларни Рафинациялаш аффинаж деб аталади.