РАДОМ

РАДОМ — Польшанинг марказий қисмидаги шаҳар. Радом воеводасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 232,3 минг киши (1999). Транспорт йўллари тугуни. Машинасозлик (тикув машиналари, телефон аппаратлари и. ч.), кимё, кўнпойабзал, ойна-шиша, озиқ-овқат (тамаки, гўшт) саноати корхоналари бор.

Р. Польшанинг қад. шаҳарларидан. Қўлёзмаларда 12-а. дан тилга олинган. 1505 й. да Радомда Радом конституцияси қабул қилинган. 14—16-а. ларда Польша мажлисининг қароргоҳи бўлган. 14—18а. ларда қурилган меъморий ёдгорликлари сақланган.