РАДИОСПОРТ

РАДИОСПОРТ — спортнинг техник тури, қисқа ва ультрақисқа тўлқинларда ҳаваскорлик радиоалоқаларини ўрнатиш, радиограммаларни тез қабул қилиб олиш ва узатиш, «тулки ови» i (пеленгаторприёмниклар ёрдамида махфий узатгич — «тулки»ни излаш) ва б. бўйича турли комплекс мусобақаларни ўз ичига олади. Халқаро радиоҳаваскорлик иттифоқи (1925 й. ташкил этилган)га 128 мамлакат аъзо (1987). Жаҳон чемпионатлари 1925 й. дан буён ўтказилади.

Ўзбекистонда Радиоспорт 1954 й. дан пайдо бўлган. Республика Р. чилари собиқиттифоқ ва жахрн мусобақаларида мунтазам қатнашиб мукофотли ўринларни эгаллаганлар. Ю. П. Кормаев, С. М. Кирвицкий, Г. Г. Турсунов, С. Д. Жу ; равлев, С. Красиков, М. В. Рибалов, Й. Раҳимов Р. нинг ривожланишига катта ҳисса қўшдилар. Ҳоз. вақтда Тошкент ш., Тошкент, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Хоразм вилоятларида радиотехника мактаблари, шунингдек, спорттехника клубларида Радиоспорт бўйича 200 га яқин секциялар ишлаб турибди.