РАДИОИНТЕРФЕРОМЕТР

РАДИОИНТЕРФЕРОМЕТР [радио…, интерфер(енция) ва метр] — турли физик катталикларни ўлчашда ишлатиладиган асбоб. Иши радиотўлқинлар интерференциясига асосланган. Радиоастрономик кузатишлар учун мўлжалланган. Бир-биридан маълум масофада жойлашган ва кабель, тўлқинўтказгич ёки ретрансляцион алоқа линияси билан боғланган икки ёки ундан ортиқ антеннадан иборат. Радионурланиш манбаидан чиқаётган сигналларни антенна қабул қилиб, умумий қабул қилгич қурилмага узатади, у ерда сигналлар қайд қилинади. Радиоинтерферометр радионурланиш манбаининг координаталарини топишда, нурланишларнинг фазода таксимланишини ва табиатни ўрганишда, радиотўлқинларнинг тарқалишини аниқлашда ишлатилади. Р. Ер сунъий йўлдошлари, қитъалараро ракеталар, сайёралараро ст-ялар ва б. нинг ҳаракатини кузатишда қўлланади.