РАДИОГРАФИЯ

РАДИОГРАФИЯ (радио… ва…графия) — ионловчи нурланиитк фотография усулида ҳисобга олиб объектларни текшириш усули; ионловчи нурланишнинг фотокатламга таъсир қилиши натижасида ҳосил бўлган тасвир. Нурланиш турига қараб, а, р, v P.ra бўлинади. Зарядланган зарра фотоқатламга тушиб, фотоэмульсия таркибига кирувчи кумуш бромидни ионлайди ва унинг доначаларида яширин тасвир марказлари ҳосил бўлади. Фотоплёнка очилтирилганда унинг таъсир қилган жойида эмульсиянинг қорайганлиги («треклар» ҳосил бўлиши) кўринади.

Радиография усулида бир қанча радиокимёвий масалалар: радиоактив изотопларни идентификациялаш (таққослаш), уларнинг концентрациясини аниқлаш, ярим емирилиш даврини ва препаратнинг радиокимёвий частоталарини белгилаш, намуна сиртида радиоактив изотопларнинг тақсимланиш тасвирини ҳосил қилиш (авторадиография) каби масалаларни хал этиш мумкин. Шу билан бирга, бунда радиофизикада қўлланиладиган қалин қатламли пластинкалар ва махсус эмульсияларни ишлатиш мумкин.

Нурланиш интенсивлигини аниқлашнинг яна бир усулида текширилаётган намуна нурланиши таъсирида эмульсиянинг қорайиш даражаси маълум фаолликдаги препарат (эталонна таққосланади. Бунда айрим трекларга эътибор берилмайди. Бу усулнинг бири контраст Радиография дейилади (бунда тасвир айрим участкаларининг қорайиши таққосланади) ва у намунада, гаммадефектоскопия ва б. да фаолликнинг тақсимланиш манзараларини ҳосил қилиш учун қўлланилади. Радиография геологияда минералларнинг радиоактивлигини текширишда, биологияда объектлардаги радиоактив моддаларнинг тарқалашини ўрганишда, техникада гаммадефектоскопия ва б. да қўлланилади.