РАДИАНТ

РАДИАНТ (лот. radians — нурланувчи) — метеор моддалар галасига тегишли метеорлар («учар юлдузлар») изини орқага давом эттирганда улар кесишадиган осмон сферасидаги нуқта. Метеор чақнаши, одатда, Қуёш атрофидан умумий орбита бўйлаб айланаётган метеорлар оқимида рўй беради ва бир неча тун давомида осмон сферасининг бирор қисмида кузатилади. Осмон сферасида кузатилаётган метеор галасидаги метеорлар гўё Радиантдан чиқаётгандек кўринади.