РАБОТ

РАБОТ (араб.) — ўрта асрларда арабларнинг мустаҳкамланган қароргоҳи. Тарҳи тўртбурчак, деворларида миноралари бўлган. Дастлаб (Ислом дини тарқала бошлаган даврда) ғозийларга мўлжаллаб қурилган махсус бино. Кейинчалик Работ фақат қўрғон, истеҳком маъносидагина эмас, балки меҳмонхона (карвонсарой) мазмунида ҳам тушунилган. Зоҳидлар хам махсус Работ ларда яшаганлар. Ўрта Осиёда 8—10-а. ларда кўчманчи аҳоли яшайдиган ҳудудлар билан чегарадош худудларда кўплаб Работлар қурилган. Улардан энг машҳури Работи Маликдир.