РАБОТ НЕФТЬ КОНИ

РАБОТ НЕФТЬ КОНИ — Тожикистон Республикаси Сўғд вилоятининг жан. шарқидаги кон. Коннинг геологик тузилишини К. П. Калицкий, В. Н. Вебер ва б. урганган. Работ нефть конида палеозой, юра, бур, палеоген, неоген ва туртламчи даврларга мансуб жинслардан тузилган ётқизиклар мавжуд. Палеозой жинслари тўқ кулранг қумли аргиллитлар, юра жинслари кулранг гиллар ва майда донадор қумтошлардан, бур ётқизиқдари қизғиш конгломерат, қумтош, гиллар, оқ ва кулранг оҳактошлардан тузилган. Палеоген ётқизиқлари оқ гипс, оҳактош, қумтош, яшил ва кизил рангли гиллардан иборат. Нефть шу жинслар орасидан топилган. Кондаги нефтнинг с. оғ. 0,827 — 0,879. Таркибида 0,65—0,80% олтингугурт, 6,55—7,72% парафин мавжуд.