МЮЗИК-ХОЛЛ

МЮЗИК-ХОЛЛ (инг. music-hall — мусикали зал, концерт зали) — эстрада театри тури. 19-а. Англияда Лондон таверна (ошхона)ларида юзага келган. Дастлаб ҳаваскор мусиқачилар томонидан ижро этилган эски халқ қўшикларидан таркиб топиб, кейинроқ М.-х. га профессионал санъаткорлар жалб этилган (1848 й. Ч. Мортон ташкил этган Canterburry Hall). Унда қисқа пьеса, қўшиқ, рақслар ижро этилган, кўзбўямачи, муқаллидлар томоша кўрсатган. Кейинчалик Европа ва Америка мамлакатларида, 1880-й. лардан фақат томоша муассасаси сифатида кенг ривож топган. М.-х. дастурлари турли жанрларга оид кичик томошалардан иборат бўлиб, мусиқали-эстрада концерти ёки муай-ян сюжетга асосланган мусиқали эстрада спектаклларини ташкил қилади.

Ўзбекистонда илк М.-х. дастури «Бандунг руҳи» номи билан 1958 й. да Тошкентда бўлиб ўтган 1-Осиё, Африка ва Лотин Америкаси ёзувчилари анжуманида кўрсатилган (реж. лар А. Қобулов ва А. Иконников, дирижёр — А. Двоскин, солистлар — Ботир ва Луиза Зокировлар, К. Жалилова ва б.). 1973—78 й. ларда Тошкент М.-х. и фаолият кўрсатган (бадиий раҳбари ва бош ре-ж. и — Ботир Зокиров).