МАВЗЕ

МАВЗЕ — жой. Шаҳарнинг айрим номлар билан юритиладиган қисмлари. Mac, Кўкча мавзеси, Бўржар мавзеси, Бешёғоч мавзеси ва ҳ. к. Қад. да шаҳар деворидан ташқарида жойлашган, шаҳарликларнинг хусусий мулки ҳисобланган жойлар Мавзе деб аталган. Мавзе ларда шаҳарликларнинг ёз пайтида кўчиб чиқадиган боғлари жойлашган. Қад. дан бу жойлар гарчи қисман бўлсада, маҳалла аҳлларининг умумий жойи бўлган, баъзи ҳолларда бу жойлар шаҳар ичидаги маҳаллаларнинг номлари б-н бир хилда аталган (мас, Тошкент ш. да Чувалачи, Янгиариқ, Хиёбон, Тахтапул ва ҳ. к.). Бундай Мавзелар Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Наманган, Андижон ва б. шаҳарларида ҳам бўлган.