МЮНХЕН УНИВЕРСИТЕТИ

МЮНХЕН УНИВЕРСИТЕТИ, Людвиг Максимилиан номидаги Мюнхен университети — Германиянинг қад. ва йирик ун-тларидан бири. 1472 й. да Ингольштадт ш. да ташкил этилган. 19а. бошларида Ландсхут ш. га кўчирилган. 1826 й. дан Мюнхен ш. да. Ҳуқуқ, сиёсий иқтисод, мат., физика, кимё, фармацевтика, биол., геол., тиббиёт, ветеринария, ўрмон хўжалиги, фалсафа ва б. соҳалар бўйича мутахассислар тайёрлайди. 60 мингдан ортиқ талаба таълим олади. Кутубхонаси (1472 й. ташкил этилган)да 1 млн. дан ортиқ асар сақланади.