МЁЗИЯ

МЁЗИЯ — Қуйи Дунай ва Болқон тоғлари оралиғидаги тарихий вилоят. Да-стлаб фракий қабилалар (мёзлар, гетлар, бесслар ва б.) жойлашган. Мил. ав. 7—6-а. ларда Мёзия ҳудудини юнонлар ўзлаштирганлар, мил. ав. 1-а. охиридан Рим ҳукмронлиги остида бўлган. 4-а. да готлар, 6—7-а. ларда славян қабилалари жойлашиб олган.