МУЗ ОҚИШИ

МУЗ ОҚИШИ — музнинг дарё ва кўлларда сув оқими ёки шамол таъсиридаги ҳаракати. Баҳорги Муз оқишида муз қопламининг эриб парчаланиши натижасида ҳосил бўлган, кузги Муз оқишида майда муз парчалари (шуга)нинг ўзаро бирикишидан вужудга келган катта муз бўлаклари ҳаракатланади. Кўпчилик дарёларда кузги Муз оқишидан олдин шуга оқиши бўлиб ўтади. Муз оқиши пайтида дарёларда муз тиқилиши кузатилади.