МУХТОРОВ

МУХТОРОВ Асрол (1948.21.11, Тош-кент) — ганчкор уста, наққош; Ўзбекистон халқ устаси (1999). Уста Маҳмуд Усмоновцзм ҳунар ўрганган; устози билан бирга ишлаб (1966—79), республикадаги жамоат бинолари ва хусусий турар жойларни безашда қатнашади. Республика ўқувчилар ва ёшлар саройидаги ганчкорлик тўгарагига раҳбарлик қилди (1975). 1979 й. дан ганчкорлар бригадасига бошчилик қилиш билан мустақил фаолиятини бошлади. Фаолиятида ганчкорлик, кулоллик ва наққошликни уйғун ҳолда олиб бориб, безаклар яратди. «Салом» чойхонаси (Қашқадарё), «Дилором» қаҳвахонаси (Тош-кент) ва б. жамоат биноларини ганч ўймакорлиги б-н безади. Тошкент ш. даги Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент ш. ҳокимияти, «Туркистон» саройи, Байналмилал маданият маркази, Олий Мажлис, Фарғонадаги «Ал-Фарғоний» театри зали ва б. биноларни ганч ўймакорлиги б-н безади. Мухторов кўплаб шогирдлар тайёрлаган.

Ас: Уста ва шогирд одоби, Т., 1999.