МУТЛАҚ ҚОРА ЖИСМ

МУТЛАҚ ҚОРА ЖИСМ — ҳар қандай т-рада ўзига тушаётган барча нурланишларни (тўлқин узунлигидан қатъи назар) юта оладиган жисм; ютиш крбилияти бирга тенг. Мутлақ қора жисм нурлатган ёруғликнинг спектрал таркиби ва энергияси фақат шу жисм т-раси билан аниқланади, аммо унинг кимёвий таркибига боғлиқ бўлмайди. Мутлақ қора жисм к, ж. табиатда мавжуд эмас, уни фақат сунъий йўл билан ҳосил қилиш мумкин. Бунинг учун ичи ковак, но-шаффоф жисм бирор аниқтрагача қиздирилади. Тешик А дан жисм коваги С га кирган ҳар қандай нур S ички девордан кўп марта кайтиши натижасида тўлиқ ютилади, орқага қайтиб чиқмайди (расмга қ.). Юқорида кўрсатилган тарзда бирор т-рагача қиздирилган жисмнинг тешигидан чиқаётган нурланишни Мутлақ қора жисмнинг нурланиши дейиш мумкин. Мутлақ қора жисм қонунлари жисмларнинг хоссаларини аниқлашга имкон беради ва муҳим илмий ва амалий аҳами-ятга эга. Mac, М. қ. ж. нинг Планк нурланиш қонуни энергия квантлари ҳақидаги ғояни илгари сурди. Бу эса, ўз навбатида, квант механикага асос солди.