МУСТАЙ КАРИМ

МУСТАЙ КАРИМ (тахаллуси; асл исм-шарифи Каримов Мустафо Сафиг) (1919.20.10, Бошқирдистон, Чишмин тумани Кляшево қишлоғи) — бошқирд ёзувчиси. Бошқирдистон халқ шо-ири (1963). Бошқирдистон педагогика интининг адабиёт ф-тини тугатган (1941). 2жахрнуруши қатнашчиси. «Баҳор садолари» (1940), «Менинг тулпорим» (1943), «Шеърлар» (1944), «Қайтиш» (1947), «Танланган асарлар», «Европа — Осиё» (1954) ва б. шеърий тўпламлар муаллифи. Мустай Каримнинг «Тўй давом этади» (1947), «Ёлғиз ка-йин» (1950), «Қиз уғирлаш» (1959), «Айтилмаган қўшиқ» (1961), «Ой тутилган тунда» (1964), «Ойгул Ватани» (1969) каби пьесалари замонавий ва тарихий мавзуларда ёзилган бўлиб, уларда бошқирд халқининг турмуш тарзи уз ифодасини топган. «Узундан-узоқ болалик» (1974—78) автобиографик қиссаси ва «Оловни ташлама, Прометей» (1976) т-рагедияси бор. Алишер Навоий, Ойбек, Ҳ. Олимжон, Зулфия ҳақида бир қанча макрлалар ёзган. «Ой тутилган тунда» асари Зулфия томонидан ўзбек тилига таржима қилиниб (1972), Ўзбек миллий академик драма театрида саҳналаштирилган.

Ас: Оиламиз қувончи, Т., 1956; Қирғоқлар, Шеърлар, Т., 1970.