МУСТАҚИЛ ДАВЛАТЛАР ҲАМДЎСТЛИГИ ИКТИСОДИЙ ИТТИФОҚИ

МУСТАҚИЛ ДАВЛАТЛАР ҲАМДЎСТЛИГИ ИКТИСОДИЙ ИТТИФОҚИ — СССРдан ажралиб чиққан давлатларнинг иқтисодий иттифоқи. Иқтисодий иттифоқ тўғрисидаги шартномага кўра 1993 й. да ташкил этилган. Товарлар, хизматлар, капиталлар ва ишчи кучини эркин кўчиб юришини, ўзаро келишилган пул-кредит, бюджет, солиқ, нарх, ташқи иқтисодий фаолият, божхона, валюта сиёсатини олиб бориш, умумий статистика базасига амал қилиш ва б. ни назарда тутади.

Иттифоқнинг мақсадлари: МДҲ доирасида халқаро мажбуриятларга қатьий риоя қилиш; аҳолининг турмуш даражасини кўтаришда аъзо давлатларнинг манфаатларига мос равишда барқарор иқтисодий ривожланиш шароитларини яратиш; бозор муносабатлари негизида босқичма-босқич умумий иқтисодий маконни барпо этиш; хўжалик юритувчи субъектлар, тадбиркорлар учун тенг имкониятлар ва ка-фолатлар яратиш; умумий манфаатли бўлган иқтисодий лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш, экология муаммоларини биргаликда ҳал этиш, табиий офатлар оқибатларини тугатишда ҳамкорлик. Аъзо давлатлар хукумат бошликлари ўринбосарларидан иборат Ха-лқаро иқтисодий кўмита Иттифоқ ишини мувофиқлаштириб боради ва унинг доимий ишловчи органи ҳисобланади. Штаб-квартираси Минск ш. да.