МУСТАҲКАМЛИК

МУСТАҲКАМЛИК, пишиқлик тор маънода — материаллар (металл, ёғоч, темир-бетон ва б.)нинг ташқи куч таъсирида емирилишга чидамлилик хусусияти; кен г маънода — материалларнинг ҳам емирилишга, ҳам шаклини ўзгартиришга (пластик деформация, яъни қайтмас шакл ўзгаришига) қаршилик қилиш хоссаси. Матери-алнинг ҳам ташқи куч, ҳам ички куч таъсирида («ўз-ўзидан») емирилишга чидамлилиги пишиқлик деб аталади. Пишиклик Мустаҳкамликни ҳам ўз ичига олади. Мустаҳкамлик жисмни ташкил қиладиган атомлар, молекулалар ва ионларнинг ўзаро таъсирлашув кучларига (бу кучларнинг каттакичиклигига) боғлиқ бўлади. Мустаҳкамлик фақат материалнинг ўзига эмас, балки унинг қанчалик зўриққанлиги (чўзилганлиги, қисилганлиги, эгилганлиги ва б.)га, материалдан фойдаланиш шаро-ити [тра, куч таъсир этиш тезлиги ва такрорланиш (цикллари) сони, атроф муҳитнинг таъсири ва б. ]га хам боғлиқ бўлади.

Юқорида айтиб ўтилган омилларнинг қайси бири мавжудлигига қараб, Мустаҳкамлик пишиклик чегараси, оқувчанлик чегараси, толиқиш чегараси ва б. ўлчовлар билан ифодаланади. Материалларнинг Мустаҳкамлик ги чегаралари қиймати давлат стандартларида белгилаб қўйилади. Мустаҳкамлик шу қийматга етганда материалдан фойдаланиш хавфли ҳисобланади. Материалларнинг Мустаҳкамлик чегараси Н/м2 (яъни муайян юзага таъсир қиладиган куч) билан ўлчанади.

Материалларнинг Мустаҳкамлик гини ошириш жуда муҳим тадбир қисобланади. Бунинг учун материалга термик (иссиқлик) ёки механик ишлов берилади, қотишмаларга легирловчи қўшимчалар қўшилади (қ. Легирлаш), материал радиоактив моддалар билан нурлантирилади, арматуралар ва б. мустаҳкамловчи элементлар билан кучайтирилади (мас, темир-бетон материалларда бетон ичига темир арматуралар қўйиб кетилади).

Материалларнинг Мустаҳкамлик ги масалалари б-н материаллар қаршилиги фани шуғулланади. Биронбир материални муайян бир мақсадда ишлатиш учун (мас, машина деталлари ясаш, иморат қуриш, рельелар тайёрлаш ва б.) у М. ка синаб кўрилади (қ. Материалларни синаш). Бунинг учун турли усуллар, асбоблар, машиналар, стендлар, хисобкитоблар, формулалардан фойдаланилади. Синаш натижалари давлат стандартлари кўрсаткичларига, албатта, мос келиши шарт.