МУСТАБИДЛИК

МУСТАБИДЛИК, деспотия — якка шахс ҳукмронлигига асосланган сиёсий тузум шакли. Мустабид ҳокимияти, одатда, зўравонлик, босиб олиш, баъзан эса, қонуний ҳокимиятни ағдариб ташлаш натижасида ўрнатилади. Мустабидлик мил. ав. 7—6-а. ларда Юнонистон шахардавлатлари (полислар)да мавжуд бўлган (мас, Афинада мустабид Писистрат). Бундай давлатда ҳуқуқий, ахлоқий асослар бўлмайди, қонунлар ишламайди, уларнинг ўзи жуда кам бўлади. У зўравонлик, баъзан эса террор ва геноцид асосига қурилади. Мустабид ҳокимият шафқатсиздир. Мустабидлик тузумида ҳар бир одам унинг зарбига учрайди. Ўрта аср Шим. ва Ўрта Италия шаҳардавлатларидаги сиёсий тузум шакли ҳам Мустабидликнинг намунаси эди. Бунда фуқаролик ва ҳарбий ҳукумат тўлалигича ягона ҳукмдор — синьор қўлида жамланган. Мустабидлик режими инсонияттараққиётининг дастлабки босқичларига хос бўлсада, айрим ҳоз. замон давлатла – . рида хам унинг ўзига хос жиҳатларини кўриш мумкин.