МУСРЕПОВ Ғабит Маҳмудович

МУСРЕПОВ Ғабит Маҳмудович [1902.9(22).3 — Қозоғистон, Кустанай вилояти — 1985, Олмаота] — қозоқ адиби ва жамоат арбоби, Крзоғистон ФА акад. (1958). Ижоди 20-й. ларнинг ўрталарида бошланган. Илк ҳикоя ва очерклари, «Гирдоб» (1928) қиссаси фуқаролар уруши ҳақида. Мусрепов 30-й. ларда драматик асарлар яратди. «Қиз-Жибек» (1934), «Омонгелди» (ҳамкорликда, 1936), «Қўзи Кўрпеш ва Баян Сулув» (1939), «Окон-сери ва Оқ-туқти ёки Шоир фожиаси» (1942) каби саҳна асарлари машҳур. «Қозоқ солдати» (1949), «Уйғонган ўлка» (1953) романлари ёзувчига катта шуҳрат келтирган. «Онанинг жасорати» (1958), «Довонда» (1965), «Бир кун ва бир умр» (1967), «Йилларимиз ҳикоялари» (1979) сингари ҳикоя ва қиссалар тўпламларига кирган асарларида, «Учрашмай кетган бир сиймо» (1970) насрий достонида қозоқ халқи ҳаётининг турли босқичлари ҳаққоний тасвирланган. «Ҳикоялар» (1961), «Қисса ва ҳико-ялар» (1970) тўпламлари, «Қозоқ солдати» романи (1962) ўзбек тилига таржима қилинган.