МУСКУЛ ТЎҚИМАСИ

МУСКУЛ ТЎҚИМАСИ — мускулларнинг асосий қисмини ташкил этиб, уларнинг қисқаришини таъминлайдиган махсус ингичка толалар. Унинг асосий қисқарувчи элементи миофибрилларщр. Мускул тўқимаси оралиқ пардалар билан ўзаро бирлашиб алоҳида мускулни ҳосил қилади, уларнинг сирти ҳам алоҳида парда билан ўралган бўлади.

Организмдаги барча Мускул тўқимаси тузилишига қараб силлиқ Мускул тўқимаси, кўндаланг тарғил М. т. ва юрак М. т. га ажратилади. Силлиқ Мускул тўқимаси бир ядроли дуксимон тузилишга эга; мезенхимадан (тери, меъда-ичак деворлари, сийдиктаносил аъзолари, кон томирлар Мускул тўқимаси) ва эктодермадан (сўлак, тер ва сут безлари М. т.) ривожланади. Кўндалангтарғил Мускул тўқимаси кўп ядроли мускул толасидан тузилган бўлиб, скелет ва юрак мускулидан иборат; онтогенезда мезодермадан ривожланади. Юрак Мускул тўқимаси (миокард) кўндалангтарғил мускул толаларидан тузилган бўлса ҳам ғайриихтиёрий қисқаради. Мускул тўқимасининг вазифаси ҳаракат элементларининг қисқаришидан иборат. Мускул тўқимасида қисқарувчи тузилма (миофибриллар), трофик тузилма (ҳужайра ядроси ва органеллалари), мускул элементларининг қобиғи ҳамда телофрагмалардан иборат таянч тузилма фарқ қилинади. Барча мускул тўқималарида махсус нерв охирлари бўлиб, улар тўқимага нерв системасидан ҳаракат импульсларини олиб келади ва унда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида марказий нерв системасига маълумот бериб туради.