МУСАЙЛИМА

МУСАЙЛИМА (асл исми Маслама, 634 й. в. э.) — Арабистон я. о. да Муҳаммад пайғамбар вафотидан кейин пай-ғамбарликни даъво қилганлардан бири, Ямома воҳасида яшаган Бану ханифа қабиласининг диний раҳнамоси. Халифа Абу Бакр даврида у мутанаббийлар (сохта пайғамбарлар) сафига киритилган ва мусулмонларнинг бу кабилага қарши жангида ҳалок бўлган.