МУСАЕВ Улуғбек Раззоқович

МУСАЕВ Улуғбек Раззоқович (1948.12.9, Урганч — 2002.5.6, Тошкент) — композитор, Узбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1981). Тошкент консерваториясини тугатган (1972). Урганч (1973—75), Тошкент (1975—80) мусиқа билим юртида ўқитувчи, Узбекистон композиторлар уюшмаси бошқарув котиби (1982—92), раиси (1992—95). «Тантана» симфоник поэмаси, фортепиано ва оркестр учун поэмалари, камерчолғу асарлари, «Мангулик» ва «Робия» опералари, хор асарлари, романс ва қўшиқлар муаллифи. Айниқса, балетлари машҳур: «Ҳинд достони» Москвадаги Катта театр (1981)да, «Тўмарис» Қирғиз опера ва балет театри (1982)да саҳналаштирилган. Мусиқа услуби оркестр воситаларининг ёрқинлиги, драматургик маҳорати, образларнинг рангбаранглиги билан ажралиб туради. Ҳамза номидаги Узбекистон Давлат мукофоти лауреати (1983).